22:27 / 11.08.2021
4 716

Шармандаликнинг охири йўқми? Ўзбекистон Тожикистондан 6та гол ўтказди!


Бугун Ўзбекистон U-15 ўсмирлар терма жамоаси тожикистонлик тенгқурларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Душанбедаги Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтган баҳсда ёш футболчиларимиз 3:6 ҳисобида имкониятни бой беришди. Биринчи бўлимдан сўнг ўсмирларимиз 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрашаётганди.

Сервер Жерпаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси дастлаб 2-8 август кунлари Тошкентда йиғин ўтказди. Шундан сўнг 9 август куни Душанбега йўл олиб, бугун у ерда биринчи ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Биринчи баҳсда мезбонлар 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Футболчиларимиздан Амирбек Саидов, Иброҳимжон Турсуналиев ва Оллоберган Каримовлар гол муаллифи бўлишди.

Албатта, бу ўртоқлик ўйини лекин бундай мағлубиятни барибир ҳазм қилиб бўлмайди. Ва буни бир овоздан ўзбек футболи учун шарманда деймиз. Жепаровга ҳам қойил қолмадик.

P.S. Тожикистон U-15га қарши иккинчи ўртоқлик ўйини 13 август куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шармандаликнинг охири йўқми? Ўзбекистон Тожикистондан 6та гол ўтказди!