Ўзбекистонда яқин кунларда хоккей бўйича миллий терма жамоа тузилади. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси (ЎХФ) вице-президенти Баҳодир Ғофуров маълум қилди.
Унинг фикрича, ЎХФга 2023 йилда Халқаро хоккей федерацияси (ХХФ) томонидан ўтказиладиган халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиш асосий вазифа сифатида қўйилган.
«Биз ХХФ қоидалари бўйича ҳаммасини нолдан — жаҳон чемпионатининг 4-саралаш босқичидан бошлаймиз. Бунинг учун терма жамоага клублардан энг муносиб номзодларни саралаб оламиз», деди Ғофуров.
Терма жамоага биринчи навбатда хорижий (асосан россиялик) хоккейчилар жалб қилиниши режалаштирилган. Бунинг учун улар Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиб, республика байроғи остида ҳаракат қилиши керак. Бу ҳолат жаҳон тажрибасида кўп кузатилади, деб қўшимча қилди вице-президент.
Ўзбекистонда «Ҳумо» аталмиш ягона хоккей клуби бўлиб, у бу йилги мавсумда ҳам Олий лигада қатнашади. Ўтган мавсумда клуб Евгений Попохин мураббийлигида 34 жамоа ичидан 15-ўринни олганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин