Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Турон" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.
"Турон"ни ғалаба билан табриклайман. Улар буни кўпроқ исташгани кўриниб турди. Тўғри бугун чиройли ўйин кўрмагандирмиз. Лекин йигитлар ҳаракат қилишди, интилишди. Биз ғалабага муносиб эмасдик. Бу нима билан боғлиқ билмадим. Ҳозир ортиқча гапирмоқчи эмасман. Рақибга кейинги ўйинларда омад тилайман".
Жамоа совринли ўринлар учун курашар экан босим бўлиши табиий. Ҳар бир турда исталган жамоа билан ўйинларда шундай ҳолат юз беради. "Турон" ўз ўйинимизни кўрсатишимизга йўл қўймади. Футболчиларимнинг меҳнатини қадрлайман ва миннатдорчилик билдираман. Рақибларимизнинг қайси ўринда кетаётганидан қатъий назар ҳурмат билан қарашимиз керак", - дейди Улуғбек Бақоев.
- Ҳисобда ортда бораётганда ҳужумчи ўрнига таянч ярим ҳимоячини туширдингиз. Ҳужумчининг ўрнига шу позиция вакилини майдонга чиқариб ўйинни кучайтириш имкони бор эдими?
- Бу бизнинг тактик схема. Бугунги ўйинда иш бермаган бўлса, кейинги баҳсда иш беради.
- Бугунги мағлубиятда асосий фактор нима бўлди, деб ўйлайсиз?
- Менимча рақибни кераклича ҳурмат қилмадик ва шунга яраша тайёрланмадик. Ҳар бир жамоани у ҳатто Биринчи лига клуби бўлса ҳам ҳурмат қилинмаса натижа келмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин