“Пахтакор” клуби ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевга Италиянинг “Женоа” клуби таклиф билан чиққани хусусида хабар бергандик.
Бу борада футболчи Sports.uz сайтига интервью ҳам берганди. Ҳозирча ушбу ўйинчининг трансфери расман амалга ошгани йўқ. “Пахтакор” клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов Йўлдошев масаласига ойдинлик киритди.
- Иброҳимхалил Йўлдошевнинг кетиши аниқ. Фақат қайсидир клубдан расмий хат келмагунича бирор нима дейишим қийин. Аммо кўпроқ Россия клубига ўтса керак, менимча.
Қачонки, расмий хат келиши билан биз бу масалага жавоб бера оламиз. Унгача ҳар хил гап-сўзлар чиқяпти. “Женоа”га ўтяпти, “Сьон”га кетяпти ва яна бошқа клубларни айтмоқдалар. Лекин кетиши аниқ бўлган, - деди Ирисметов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди