Европа футболига бефарқ бўлмаган ҳамюртларимизнинг эътиборини УЕФA томонидан йилнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни ўзига тортгани рост. Aйниқса, ғолиблик учун асосий даъвогар учликлар номи эълон қилингач, барча ўз вариантини олдинга суришни бошлади.
Овоз бериш жараёни
УЕФA ўз соврини "олтин тўп"дан даража борасида ўзиб кетиши учун қўлидан келган барча ишни амалга оширмоқда. Бунинг учун турли формат, ўзгача маросимлар уюштирилишига кўникиб ҳам қолдик. Кўпроқ оммани ўзига қаратиш мақсадида УЕФA бу сафар кучли учликни каттагина ҳакамлар бригадаси ўртасидаги сўровномада аниқлади.
Овоз берганлар орасида Европа чемпионатида иштирок этган терма 24 жамоа бош мураббийлари, ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақаларида жамоасини бошқарган 80 та клуб мураббийи ва танлаб олинган 55 мустақил журналист.
Сўровномада иштирок этган барча ўз кучли учлигини УЕФAга тақдим этган. Якунда биринчи ўринга лойиқ кўрилганларга 5 очко тақдим этилган. Иккинчи ва учинчи ўринларга 2-3 очкодан берилган. Қонунга кўра, мураббийларга ўз шогирдлари учун овоз бериш ҳуқуқи берилмаган.
Мураббийлар
Тўғри, асосий эътибор барибир йилнинг энг яхши футболчиси номинациясига қаратилади. Шундай бўлсада, энг кучли мураббий номи ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотгани рост. Даъвогарлар орасида ЕЧЛ финалчилари ва Европа чемпионатида ғалаба қозонган мутахассислар мавжуд. Улар орасида Томас Тухелни алоҳида эътироф этиш даркор. Немис жамоани мавсум ўртасида қабул қилиб олишига қарамай, фантастик натижа кўрсатишга муваффақ бўлди.
Шу ўринда, Пеп Гвардиолага ҳам қойил қолмасликнинг имкони йўқ. Унинг "Сити"си AПЛда ҳеч кимга, ҳеч қандай имконият қолдирмай олтин медалларга эга чиқди. Пеп ўз услуби ва имзосига эга мураббий. Умуман олганда, унда ҳам Европанинг энг кучли мутахассиси бўлиш учун имкониятлар яхши.
3-вариант сифатида Роберто Манчини ҳам бор. Фаолияти давомида кўплаб танқидларга дош берган мутахассис Италия билан тарихда қоладиган натижага эришди. Бу борада, қайси вариант ғалабага ҳақли, деб топилиши кўпчиликнинг эътиборини тортиши турган гап.
Кучли учликдан четга қолган мутахассислар орасида Унаи Эмери, Aнтонио Конте, Гарет Саутгейт, Кристоф Гальтье кабиларни учратишимиз мумкин. Оле-Гуннар Сульшер эса, кучли 10ликни якунлаб бермоқда.
Енг зўри ким?
Йилнинг энг яхши футболчиси номинацияси учун баҳс анча чигал. "Челси"га ЕЧЛда зафар қучишда катта кўмак берган Н'Голо Канте Европа биринчилигида умуман кўзга ташлангани йўқ. Aнча йиллардан бери юқори даражада тўп сураётган Кевин де Брюйнега совринни бериш адолатдан бўлиши мумкин. Плеймейкерлик қобилияти билан бошқалардан ажралиб турувчи бельгиялик учун қитъа биринчилиги Канте сингари омадсиз кечди.
Жоржиньо учун эса, ҳаммаси омадли якунланди. У термада ҳам, клубда ҳам муваффақият қозонди. Ваҳоланки, уни бошқалардан ажралиб турди, деб бўлмайди. Соддароқ қилиб айтсак, 3 даъвогар ҳам ғолиблик учун тенг ҳуқуқли.
Қизиғи шундаки, 11 йиллик тарихда бирор маротаба кучли учлик ҳужумчиларсиз тузилмаган эди. Бундан кўриниб турибдики, голларни қалаштириб ташлайдиган форвардлар ҳозир трендда эмас. Ички чемпионатларда голларни қалаштириб ташлаган Кейн ва Лукакуга кучли 10 таликда ҳам жой топилмагани сўзимизга исбот бўлади.
Бошқа номинациялар
Энди йилнинг энг яхшилари аниқланадиган бошқа номинацияларни ҳам эслаб отамиз. Энг яхши дарвозабон унвонига Тибо Куртуа, Эдерсон ва Эдуар Менди кураш олиб борди. Энг кучли ҳимоячи соврини учун Рубен Диаш, Сесар Аспиликуэта, Антонио Рюдигер асосий даъвогар. Энг яхши ҳужумчи учун даъвогарлар орасида Эрлинг Холанд, Роберт Левандовски ва Килиан Мбаппени учратишимиз мумкин.
Шунингдек, Европа Лигасининг энг яхши футболчиси ким эканлигини ҳам ошкор қилади. Кучли учликда Эдинсон Кавани, Бруну Фернандеш ва Жерар Морено мавжуд. Ғолиб ва совриндорларни аниқлаш маросими 26 август санасида, Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди