Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин олиб бораётганидан хабарингиз бор.
Бугунги машғулотларга "Насаф" жамоасидан чақирилган тўрт нафар футболчи Ойбек Бозоров, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Акмал Мозговой келиб қўшилди. Улар Иан Катанец қўл остида тикланиш машқларини олиб боришди. Одатдагидек машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб сайтимиз мухбири терма жамоамиз етакчиси Отабек Шукуров билан интервью уюштирди.
- Дастлаб давом этаётган йиғин ва янги бош мураббий ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Янги бош мураббий ва янги мақсадлар билан машғулотларни бошлаб олдик. Тўғри бу ўртоқлик учрашуви. Лекин терма жамоанинг ҳар бир ўйини футболчилар учун ҳам, мухлислар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Янги бош мураббий билан барчасини яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозир Сречко Катанецдан бошқа нарсани ўзгартиришни талаб қилиш вақтимас. Ундан фақат Жаҳон чемпионатига чиқишни талаб қилиш керак. Йилма-йил бунга эришиш лозим.
- Йиғиннинг илк кунларидан бошлаб Сречко Катанецнинг қандай устунликлари ва фарқларини кўрдингиз?
- Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Лекин тартиб-интизомга қаттиқ ёндошар экан. Футболда майда камчилик бўлмайди. Ҳозирдан бир оила сифатида жипслаштиришга ҳаракат қилмоқда. Тартиб бўлса, терма жамоа бирлаша олса, натижа ҳам ўзи келади. Бу жуда ҳам яхши, деб ўйлайман.
- Миллий терма жамоа сардорлиги учун сизнинг номзодингиз илгари сурилмоқда. Одил Аҳмедовдан сўнг сардорлик боғичини қабул қилиб олишга тайёрмисиз?
- Аввало буни мен ҳал қилмайман. Ким сардор бўлишидан қатъий назар терма жамоага фойдаси тегса бўлгани. Бу ватан терма жамоаси бўлгани учун мағлубиятлар, Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз юракка оғир ботади. Терма жамоага чақирилисан дейишса, бошқача ҳиссиётлар бўлади. Қандай қийинчиликлар бўлса, тайёрмиз. Ўзимиз олиб чиқмасак, бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. Мана шу ҳолатга ўзимиз олиб келдикми, ўзимиз олиб чиқамиз.
- Швеция каби топ, яъни Жаҳон даражасидаги терма жамоалар билан ҳар доим ҳам ўйнайвермаймиз. Аввалги йилларда Сурия, Ироқ билан чекландик. Кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишимизга муносабатингиз қандай?
- Мураббийга кўп нарса боғлиқ. У катта мақсадни қўйдими, катта талабларни қўйиши керак. Швеция каби юқори даражадаги терма жамоалар билан ўйнаш катта ёрдам беради. Ўзингиздан кучсиз терма жамоа билан ўйнадингизми, сиз кучсизланаяпсиз дегани. Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилдими, мана шундай термаларга қарши майдонга чиқиш зарур.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди