Биласиз, ОФК қитъа миқёсидаги мусобақаларда иштирок этувчи жамоаларнинг натижалари асосида аъзо мамлакатлар учун клублар мусобақалари рейтингини шакллантириб боради. Якунда мана шу рейтинг асосида мамлакатларга ОЧЛ ёки ОФК кубоги учун йўлланмалар тақсимланади.
ОФКнинг 2017 йил 15 декабрдаги циркулярида белгилангани каби клублар ўртасидаги мусобақалар рейтингига асосланди ва бунда миллий терма жамоа натижалари 10 фоиз улушни, клубларнинг ОФК мусобақаларидаги натижалари эса 90 фоиз улушни ташкил этди.
ОФКнинг клублар ўртасидаги мусобақалар рейтинги қитъа чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубогида мамлакатлар клубларининг муваффақиятли иштирокига қараб янгилаб борилади.
Қайд этиш жоиз, жорий йил Осиё миқёсида 3 та клубимиз халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Жумладан, “Пахтакор” ва АГМК ОЧЛда қатнашган бўлса, “Насаф” ҳамон ОФК кубогида зафарли юришини давом эттирмоқда.
“Пахтакор” ва АГМК ОЧЛда 7 тадан очко жамғаришди. Жами 14 очко 2 та қатнашчи жамоа нисбатига бўлинганида ОЧЛдаги баллар сони 7тани ташкил қилмоқда. Бунга, шунингдек, АГМКнинг плей-оффдаги ғалабаси учун 0.6 балл ҳам қўшилади.
“Насаф” эса ОФК кубогида ҳамон муваффақиятли одимламоқда ва рейтингга баллар қўшишда давом этмоқда. Гуруҳ босқичидаги ғалабалар учун мазкур мусобақада 1.43 баллдан жамғариш мумкин бўлган бўлса, кейинги босқичда “Насаф” ғалаба учун 2.5 ва иштирок учун 0.5 қўшимча балларга эга бўлди.
Шу тариқа, 31 август ҳолатига кўра, ОФК клублар мусобақалари рейтингида Ўзбекистон 33.22 балл (жами – 63.701) жамғарган ҳолда қитъа бўйича 7-поғона, Ғарб минтақасида Саудия Арабистони, Эрон ва Қатардан сўнг 4-ўринда бормоқда. Бу эса агар йил сўнгига қадар рейтингда катта ўзгаришлар юз бермаса, 2023 йилда ОЧЛда 2+2 квотага эга бўлиши мумкинлгини англатади. Ушбу рейтингни тузишда пандемия сабаб айрим мусобақалар бекор қилинган 2020 йил натижалари инобатга олинмайди ва рейтинг 2018 (9.4 балл), 2019 (9 балл) ва 2021 йил асосида тузилади.
Қувонарли жиҳати шундаки, “Насаф” агар ОФК кубогида финалга қадар етиб бориб, бош совринни қўлга киритса, рейтингдаги натижаларимиз яхшиланиши эҳтимоли мавжуд. Якуний рейтинг йил сўнгида эълон қилинади.
Таъкидлаш жоиз, ОФК клублар ўртасидаги мусобақалар рейтингидан келиб чиққан ҳолда йўлланмаларни тақсимлаб чиқади. Қайсидир аъзо мамлакат ассоциацияси клублари бирор сабаб билан (масалан, лицензиялашдан ўта олмай) қитъа миқёсидаги мусобақалардан четлаштирилса, йўлланмалар сонида ўзгаришлар бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди