00:05 / 07.09.2021
3 120

Токио—2020 Паралимпиадаси совриндорларига мукофотлар топширилди

Токио—2020 Паралимпиадаси совриндорларига мукофотлар топширилди
Фото: «Спорт ТВ»
Токио—2020 Паралимпиадасида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга Президент совғаси сифатида автомобиль ва Тошкент шаҳридан уйлар топширилди.

Олтин медал эгаларига Chevrolet Tahoe ва Тошкент шаҳридан 3 хонали уй топширилди. Кумуш медал эгаларига Chevrolet Traverse ва 2 хонали уй берилган бўлса, бронза медалга эга чиққан спортчиларга Chevrolet Trailblazer ва 1 хонали уй берилди.

Қайд этиш керак, Паралимпия ўйинларидан аввал олтин медал эгаларига 200 минг АҚШ доллари, кумуш медал учун 100 минг АҚШ доллари, бронза медалига эга чиққанларга эса 50 минг доллар пул мукофоти берилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада 19 та медал (8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллади.

Олтин медал қўлга киритганлар (8 нафар)
- Бобуржон Омонов (енгил атлетика, диск улоқтириш)
- Ҳусниддин Норбеков (енгил атлетика, ядро улоқтириш)
- Феруз Саидов (дзюдо)
- Учқун Қуронбоев (дзюдо)
- Гулжаной Наимова (таэквандо)
- Сафия Бурханова (енгил атлетика, ядро улоқтириш)
- Моҳигул Ҳамдамова (енгил атлетика, диск улоқтириш)
- Нозимахон Қаюмова (енгил атлетика, найза улоқтириш)

Кумуш медал қўлга киритганлар ( 5 нафар)
- Довурхон Кароматов (дзюдо)
- Нурхон Қурбонова (енгил атлетика, найза улоқтириш)
- Рўза Қўзиева (пауэрлифтинг)
- Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш)
- Парвина Самандарова (дзюдо).

Бронза медал қўлга киритганлар (6 нафар)
- Шариф Ҳалилов (дзюдо)
- Элбек Султонов (енгил атлетика, ядро улоқтириш)
- Ислам Асланов (сузиш)
- Тошпўлатова Шоҳсанам (сузиш)
- Нурхон Қурбонова (енгил атлетика, ядро улоқтириш)
- Нафиса Шерипбоева (дзюдо).

Август ойининг бошида Олимпиадада олтин медал қўлга киритган спортчиларга Tahoe ва 4 сотихли ҳовли, бронза медалига эга чиққанларга эса эса Trailblazer ва 2 хонали уй берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токио—2020 Паралимпиадаси совриндорларига мукофотлар топширилди