Суперлиганинг 17-турида “Машъал” клуби бугун ўз майдонида “Андижон”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ўйиндан кейин мезбонлар мураббийи Дилявер Ваниев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Бугун “Машъал”нинг мағлубиятга учрашига нима сабаб бўлди?
- Бугун кўрган бўлсангиз, турнир жадвалида яқин турган иккита жамоалар ўйнади. Ушбу учрашувда биз ютишимиз керак эди. Мағлубиятимизнинг сабаби, бугун ўйинчиларимизни аҳволи идеал ҳолатда эмасди. “Андижон” мана шундай ўйин кўрсатишини футболчиларимизга айтгандик. Аламли мағлубят, бугун ютганимизда хавфли зонадан чиқиб кетардик. Кураш охирги тургача давом этади.
- Хомяковнинг ўз ўрнида эмаслиги ҳам ўйинга таъсир кўрсатдими?
- Бугун бош мураббий йўқ эди. Бетоб эди. Албатта, у билан ўйиндан олдин маслаҳат қилдик, тайёргарлик кўрдик. Аммо бугунги мағлубиятни ўз бўйнимга оламан.
- Ибе Окоро захирага олинганида норози ҳолатда тарк этди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Яхши.
- Сиз қўл ташлаган пайтингизда бунга жавоб қайтаришни истамагандек ўтиб кетди...
- Буни кўрмадим. Ҳаммаси яхши. Ҳозир ечиниш хонасида гаплашдик. Қўл бермаганига эътибор бермадим. Тактик ўзгаришни қилдик.
- Сирожиддин Қўзиевдан нега фойдаланмадингиз?
- Қўзиевга келсак, у асосий ўйинчимиз, жамоа билан машғулот ўтказишни бошлади. Фақат ҳали тўлиқ тайёр эмасди. Мураббийлар билан маслаҳатлашиб майдонга туширмасликка қарор қилдик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди