Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.
"Шундай шиддатли ўйин бўлишини кутгандик. Нафақат бу турда, барча турда шундай ўйинлар бўлмоқда. Мана шундай ўйинлар орқали ёш футболчилар келажакда Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришади, деб ўйлайман. "Қўқон-1912" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман ва Александр Мерзляковга тезроқ тузалиб кетишини тилайман. Бундан ташқари ўзимизнинг футболчимиз Фаррух Икромовга соғлик-саломатлик тилайман. Тез орада сафимизга қайтишини тилаб қоламан. Албатта, бугунги ўйин учун футболчиларимга ва клубимизнинг барча ходимларига катта раҳмат айтаман. Ишлаган ва меҳнат қилган одам хато қилади. Хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик", - дейди Шуҳрат Мақсудов.
— Ўйин давомида Тўхтасиновга 2-3 марта кескин эътироз билдирдингиз. Унинг ўйинидан қониқмадингизми?
— Агар Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда, у заҳира ўриндиғида ўтирган бўларди. Албатта қониқиш ҳосил қилдим. Бу футбол. Барча нарса ўйин давомида эҳтирос орқали чиқиб кетди", — дейди Шуҳрат Мақсудов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди