21:06 / 11.09.2021
2 811

Алиқулов ва Норчаевнинг голлари "Насаф"га "Турон" устидан ғалаба келтирди

Алиқулов ва Норчаевнинг голлари "Насаф"га "Турон" устидан ғалаба келтирди
Суперлига 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" баҳси ниҳоясига етди. Мазкур учрашувда "аждарлар" яйпанликларга нисбатан бироз фаолроқ ҳаракат қилди ва бу таблода ҳам ўз аксини топди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни очди. 84-дақиқада эса Норчаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шундай қилиб, қаршиликлар сафардаги ўйиндан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан қайтмоқда.

"Турон" - "Насаф" 0:2
Гол: Ҳусниддин Алиқулов 21, 0:1, Ҳусайн Норчаев 83, 0:2

"Турон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Ғиёсжон Комилов, 6.Сардор Абдураимов (, 43.Ким Бо Ёнг, 66), 7.Суннатилла Абдуллажонов, 9.Ҳумоюн Муртозаев (10.Ихтиёр Тошпўлатов, 74), 17.Музаффаржон Музаффаров, 18.Фозил Мусаев ( 8.Суннатилла Эрматов, 66), , 22.Абдулазизхон Абдурашидов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 3.Даврон Умиров, 14.Дониёр Исмоилов, 19.Владислав Касминин, 20.Фирдавс Чакалов, 30.Синиша Бабич.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 90+1), 18.Баҳром Абдураҳимов (50.Шоҳмалик Комилов, 90+1), 19.Ҳусайн Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев, 22.Акмал Мозговой (28.Сардор Садуллаев, 90+1), 34.Шерзод Насруллаев, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов, 99.Андрия Калудерович ( 7.Дониёр Нарзуллаев, 81).
Захира: 13.Азамат Сойибов, 71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев ("Насаф") 87.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алиқулов ва Норчаевнинг голлари "Насаф"га "Турон" устидан ғалаба келтирди