Америка очиқ чемпионати - «US Open»да эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Новак Жокович ва Даниил Медведев кортга чиқди.
Ушбу беллашувда россиялик теннисчи учала сетда ҳам бир хил - 6:4 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба орқали Медведев «катта дубулға» турнирларидаги илк титулини қўлга киритди.
Ўз навбатида, Новак Жокович тарихий рекордни такрорлаш имкониятидан мосуво бўлди. Мавсум давомида «Australian Open», «Ролан Гаррос» ва Уимблдон турнирларида ғалабага эришган сербиялик дунёнинг биринчи ракеткаси Америка очиқ чемпионатини ҳам қўлга киритган тақдирда, афсонавий теннисчи Род Лэвернинг 1962 ва 1969 йилларда ўрнатган рекордини такрорлаши мумкин эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди