14:44 / 13.09.2021
1 741

Диёр Имомхўжаев: Элдор тўлдирувчи вазифасида, Яхшибоев эса мураббий кўзига айни керакли вақтда кўрина олди

Диёр Имомхўжаев: Элдор тўлдирувчи вазифасида, Яхшибоев эса мураббий кўзига айни керакли вақтда кўрина олди
ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграм каналида легионерларимизнинг кечаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
"Дам олиш куни хорижда ўйнаётган икки ҳамюртимиз учун омадли келди. Шомуродов ва Яхшибоев фойдали ҳаракатлари билан жамоаларига 3 очко олиб беришди. Бунинг аҳамиятли жиҳатларига тўхталамиз.

Жозе Моуриньо асосий таркибда Абрахамга имконият бераётганини биласиз. Элдор асосан уни тўлдирувчи вазифасида кўриняпти. "Сассуоло"га қарши беллашувда эса Моуриньо биз кутаётган ишга кўпроқ қўл урди. Ўйин 1:1 вақтида мураббий ўзгартиришлари орқали майдонда бир вақтнинг ўзида Абрахам, Шомуродов ва Эль-Шаарави триосига имконият бера бошлади. Таҳминан 20 дақиқа бу учлик бирга тўп тепди, бунинг меваси 91-дақиқада кўринди: Элдордан ажойиб пас ва Шааравининг голи. Керак вақтда Моуриньо барча қуролларини биргаликда қўллайди ҳам.

Жасур Яхшибоев янги жамоаси "Шериф" сафида ва ниҳоят кўринди. Ўйин 0:0 бўлиб турган вақтда у иккинчи тайм учун майдонга чиқарилди: 1 та голли узатма ва 1 та гол. Энг аҳамиятлиси Яхшибоев мураббий кўзига айни керакли вақтда кўрина олгани. Чунки "Шериф"ни Чемпионлар лигасида зўр рақиблар кутяпти: "Шахтёр", "Интер", "Реал". Ажаб эмас биз Яхшибоевни 15 сентябрь куни "Шахтёр"га қарши учрашувда жамоасининг асосий фигураларидан бири сифатида кўрсак", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёр Имомхўжаев: Элдор тўлдирувчи вазифасида, Яхшибоев эса мураббий кўзига айни керакли вақтда кўрина олди