
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) WВC, WВА, WВО ва The Ring камарлари эгаси мексикалик Сауль Альварес ўзининг навбатдаги жангини 6 ноябрь куни IBF чемпиони Калеб Плантга қарши ўтказади.
Мазкур баҳс Америка Қўшма Штатларидаги "MGM Grand" аренасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Қизиқарли томони шундаки, WBC ташкилоти Мексика мустақиллик куни муносабати билан ушбу жанг учун маҳсус "Teotihuacan" камарини таъсис етди. "Teotihuacan" бу - Мехико шимоли -шарқидаги Мексиканинг улкан археологик мажмуаси номи ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар