Суперлиганинг 18-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра иштирок этди.
- Биринчи бўлимда жуда ҳам зўр ўйин намойиш қилдик, фақатгина гол етишмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқалигида ҳам зўр ўйин кўрсатдик. Адолатли ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. Йигитлар ғалаба учун қаттиқ ҳаракат қилишди. Бу ғалаба жамоада ишлаётган барчаники.
- Сўнгги уч йилда "Локомотив"да фақатгина ушбу мавсумда мазмунли ўйин кўряпмиз. Сиз ўз ўйин услубингизни тўлиқлигича сингдириб бўлдингизми?
- Футболчилар кўп нарсаларни ўрганишди. Ҳали улар ўсиш жараёнида. Ҳа, бошида қийналдик. Машғулотларда футболчиларнинг ўйин давомида вазиятларга қараб қайси позицияларда ўйнаши уқтириб борилади. Бу нарса ўз самарасини бермоқда.
- Азиз Амонов кўп гол урмоқда. Бунинг сабаби марказий ҳужумга кўчирилганими ёки мураббий кўрсатмасими?
- Футболчиларга индивидуал сифат беришни ёмон кўраман. Жамоа умумий кўринишда ўсишга эришмоқда. Азиз ҳам жамоадаги бошқа футболчилар каби ўсмоқда. Шу сабабли у терма жамоага чақирилди. Кўплаб футболчиларда ўсишни кўряпмиз. Бугун Игорь Чикризов ҳам майдонга тушди.
- "Сурхон" бош мураббийи Жасур Жалолиддиновни футболдан бошқа ишларга чалғиётгани сабабли жисмоний ҳолати яхши эмаслигини айтди. Бу ҳақида нима дейсиз?
- Ҳар бир футболчи бир хилда ишлаши керак. Кимнинг тайёргарлиги яхши бўлса, ўшалар ўйинни асосий таркибда бошлайди.
- Жамоада ўсиш катта. Умумий фикрлар юқори даражада. Бироқ вазиятларни якунлашда негадир футболчиларнинг маҳорати етишмаяпти.
- Фикрингизга қўшиламан. Биринчи бўлимда бундай вазиятлар кўп бўлди. Иккинчи бўлимда эса тушунтиришлар берилди ва вазиятлардан фойдаландик.
- Жамоада Жасур Жалолиддинов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовда фикрлаш юқори даражада. Буни ўстириш керак.
- Тавсия учун раҳмат. Бу борада ишлаймиз.
- Одатда биз Марат Бикмаевнинг захирадан майдонга тушишини кўрардик. Бу сафар Игорь Чикризов майдонга туширилди. Игорнинг тайёргарлиги Маратдан яхшироқми?
- Барча футболчилар 100 фоизга тайёр эди. Шунчаки мен Игорга имкон бердим ва унинг ўзини кўрсатишини истадим. Шу сабабли ҳар бир футболчи ўйинга тайёр туриши керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”