22:09 / 18.09.2021
1 904

Футзал. Гуруҳимиздаги якуний вазият қандай ва нимчорак финалда қайси терма жамоага қарши ўйнайди?

Футзал. Гуруҳимиздаги якуний вазият қандай ва нимчорак финалда қайси терма жамоага қарши ўйнайди?
Бир неча сониялар олдин Ўзбекистон футзал терма жамоаси Миср устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олди.

Шунингдек, гуруҳдаги иккинчи беллашувда Россия Гватемала устидан 4:1 ҳисоби билан устун келиб, ўзи учун 100 фоизлик натижани таъминлади ва бизга ёрдам бериб юборди. Қуйида гуруҳимиздаги якуний вазият билан танишиб олишингиз мумкин:

“B” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма жамоамиз 1/8 финал босқичида “F” гуруҳининг 2-ўринни қўлга киритган терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бу гуруҳ ғолиблиги Аргентина ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳал бўлади. Мағлуб жамоа нимчорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнайди. Ҳозирда ҳар иккала терма жамоа ҳисобида ҳам 6 тадан очко мавжуд. Аммо тўплар нисбати Аргентинада нисбатан яхшироқ. Шу сабабли ушбу ўйинда дуранг қайд этилган тақдирда ҳам, аргентиналиклар гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолишади.

Терма жамоамизнинг 1/8 финал босқичидаги ўйини 24 сентябрь куни бўлиб ўтади.
"F" гуруҳида 3-тур тақвими
20.09.2021

22:00. АҚШ - Сербия
22:00. Эрон - Аргентина

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал. Гуруҳимиздаги якуний вазият қандай ва нимчорак финалда қайси терма жамоага қарши ўйнайди?