Sports.uz сайти футзал бўйича Ўзбекистон кубоги доирасидаги бир нечта учрашувни трансляция қилди. Мени шарҳлайсиз, деб "команда"га қўшиб олишди. Бордик. Тўғриси, ҳайрон қолдим. Яратилган шароитлар, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати (сайтимиз аввалроқ бу баҳсларни ҳам трансляциясини амалга оширган эди) ер билан осмоқчалик фарқ қилар экан.
"Бунёдкор" ва "ХуанХин Жиззах" ўртасидаги баҳс эди адашмасам. Учрашув белгиланган вақтдан, деярли 1 соат ўтиб бошланди. Нега дейсизми? Шифокорлар келмагани учун. Олмалиқдаги футзал паркетининг аҳволи ҳақида ортиқча фикр билдирмайман. Шунчаки, тасаввур қилиб кўринг! Шифокорларни икки жамоа вакиллари 60 дақиқа кутиб ўтирди. Энг қизиғи шундаки, буни йигитлар нормал ҳолат сифатида қабул қилди...
Ўйин якунлангач, футзал жамоалари эскироқ "Исузу" автобусида қайтиб кетди. Уларнинг ортида қараб қолар эканман, бироз хафа бўлдим. Футзалда Осиёнинг энг кучли 3 жамоасидан бири бўлишига қарамай, уларни ҳеч ким танимайди. Ҳеч кимни улар билан иши йўқ... Бир неча ой ўтиб, шифокорни эски ўриндиқларда ўтирганча сабр қилиб кутиб ўтирган йигитлар мундиалда тарих яратди.
Очиғи, бугунги ўйин барча ғам ташвишларимизни бир зумга унутишга мажбур қила олди. Сиз ҳам сўнгги 30 сонияни юракда ҳаяжон, қалбдаги титроқ билан томоша қилдингизми? Энди, паркетдаги футзалчиларимизни нимани ҳис қилганини бир тасаввур қилиб кўринг!
Кетма-кет икки мағлубиятга қарамай, охиригача кураш олиб борган йигитларимиз ҳақли равишда кейинги босқичга йўл олишни уддалади. Негадир, бугун Aзиз Ҳайдаров билан бўлган суҳбат ёдимга тушди...
"Бизнинг футболда ҳалоллик бўлмас экан, доим сўнгги сонияларда мағлуб бўлаверамиз. Қачон барчаси адолат юзасидан бўлса, ўшанда яратган ҳам бизга истаганимизни беради!"
Бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Aзиз ака айтган сўзлар. Қайсидир маънода, воқеани ичкаридан биладиган инсон сифатида унинг фикрида жон бордек. Ҳар ҳолда, футзал буни бугун исботлади. Бу сўзларим билан футболда адолат йўқ, демоқчи эмасман. Шунчаки, Баҳодир Aҳмедов шогирдлари Миср устидан қозонилган ғалабани нишонлаётганда шу сўзлар ҳаёлимга келиб қолди. Aйбга буюрмайсиз!
Дарҳақиқат, бугун халқимиз қувончи учун арслонлардек курашган, ирода намойиш этган йигитлар қайсидир маънода Ҳайдаровнинг сўзлари рост эканлигини исботлагандек. Бундан 3-4 йил аввал мамлакатимизда тугатилиши кутилган, эътиборсиз қолдирилган футзал бугун халқимиз учун чинакам байрам тақдим этди. Бунинг учун жонкуяр, ўзимизнинг қоракўзларга раҳмат.
Ўйлашимча, бугун тунда Миср билан баҳсда иштирок этган барча футзалчи, йиллар ўтиб набираларига мақтаниб айтиб берадиган хотира билан Ўзбекистонга қайтади. Плей-оффда ким билан тўқнаш келишимиз шахсан менга қизиқ эмас. Aсосийси, тарих бизни ёдида абадий сақлайди!
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин