
WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа (25 жанг, 24 ғалаба, 22 нокаут, 1 мағлубият) украиналик енгилмас боксчи Александр Усик (18 жанг, 18 ғалаба, 13 нокаут) билан жанг ўткизади.
Лондон 2012 Олимпиадасининг икки чемпиони (бири оғир вазнда, иккинчиси -90 кг вазнда) бугун тунда яна Лондонда ўзаро тўқнаш келади.
Куни кеча «Matchroom Boxing» промоутери ўтказаётган бокс оқшоми учун вазн ўлчаш ва «face to face» маросими ўтказилди.
Унда Александр 100,2 кг, Энтони 108,8 кг тош босди. Бўй борасида ҳам Жошуа рақибидан 8 сантиметрга баланд.
Усик - Жошуа жанги 25 сентябрдан 26 сентябрга ўтар кечаси Лондондаги «Тоттенхэм» футбол клуби стадионида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар