22:07 / 26.09.2021
2 003

Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман"

Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман"
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
"Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Ўйин томонлама эса баъзида "портлаймиз", баъзида тўхтаймиз... Футболда гол уриш ва тўп ўтказиб юбормаслик муҳим", – дейди Улуғбек Бақоев.

- Ўтган турда жароҳат олган Насриддинов ва Қулматовнинг ҳолати қандай?
- Менимча, Даниэль Насриддинов ва Сардор Қулматов 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади. Бугун ҳам иккита жароҳат бўлди. Умид қиламанки, улар тезда сафга қайтишади.

- Кейинги турдаги рақиб "Андижон" сўнгги пайтда жуда яхши ўйнамоқда...
- Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор: "Андижон" лигада қолиш учун, биз эса медаллар учун курашяпмиз. Қизиқарли ўйин бўлади. Тайёргарлик кўрамиз ва уёғини вақт кўрсатади.

- Чемпионат тугашига 6та тур қолди. Жамоангиз ОЧЛга йўлланма олишига қанчалик ишоняпсиз?
- Албатта, мураббийлар штаби футболчиларга ишонади. Бу футбол, унда кутилмаган натижалар бўлиб туради. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Энг асосийси, клуб раҳбарияти бизни қўллаб-қувватлаб турса бўлгани.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман"