18:43 / 28.09.2021
2 111

Жасур Жалолиддинов: Сўз бергандим!

Жасур Жалолиддинов: Сўз бергандим!
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" ўз майдонида "Машъал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Темирйўлчилар"нинг дастлабки голи муаллифи Жасур Жалолиддинов ўйиндан сўнг клуб матбуот хизматига интервью бериб ўтди:

- "Қизиқ ва қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиз учун таваккал қилдик. Ҳимояга камроқ эътибор берган ҳолда ҳужумни ўйладик. Менимча, бу ўз самарасини берди. Ўйлашимча, характер кўрсата олдик".

- "Локомотив"даги дебют голингизни урдингиз. Рақиблардан бунчалик осон ўтиб кетишингизни сезганмидингиз?
- "Дебют голимни урганимдан хурсандман. Ҳисобда ортда бораётган пайтимизда рақиблар ҳимояда зич ўйнай бошлашди, деярли 7-8 футболчи бўлиб ҳимояланишди. Шу сабабли, алдовчи ҳаракатларга эътибор бериш керак эди. Гол урган вазиятда энг тўғри қарор деб шуни билдим. Асосийси - ўйлаган ишим амалга ошди. Жамоанинг ғалабасида ўзимнинг ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

- Голингизни Ислом Қобиловнинг кечагина туғилган ўғил фарзандига бағишладингиз. Буни ўйин олдидан барча футболчилар билан бирга келишиб олганмидингиз?
- "Йўқ, ундай бўлмаганди. Ислом Қобилов билан бирга "Бунёдкор" академиясида бирга катта бўлдик, бир жамоа таркибида ўйнадик. У билан муносабатларим аъло даражада. Шу сабабли, ўйин олдидан Исломга гол уришга ва голни унинг фарзандига бағишлашга сўз бергандим".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жасур Жалолиддинов: Сўз бергандим!