Молдова чемпионатининг навбатдаги турида Чемпионлар лигаси қаҳрамонлари – “Шериф” футболчилари миллий чемпионатдаги асосий рақобатчиларидан бири – “Милсами” футболчилари билан куч синашди.
Муҳим учрашувда тирасполлик футболчилар кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу мезбонларнинг чемпионатдаги биринчи мағлубияти бўлди.
Беллашувнинг иккинчи бўлимида майдонда можаро юз берди. “Милсами” ўйинчиси Игорь Ламбарский “Шериф” легионери Эмонд Аддонинг оёғига атайин тепди. Орқадан берилган зарбага чидай олмаган африкалик футболчи рақибининг юзига мушт туширди.
Шундан сўнг, жанжалга бошқа ўйинчилар ҳам қўшилиб кетди. Тирасполликлар бош мураббийи Юрий Вернидуб шогирдларини ажратиш учун майдонга чиқишга мажбур бўлди. Учрашув ҳаками рақибини урган Аддога қизил карточка кўрсатди. Ламбарский эса сариқ билан жазоланди. “Шериф” футболчилар ҳакамнинг қарори адолатсиз бўлганини иддао қилмоқда. Уларнинг фикрича, жанжал сабабчиси бўлган мезбонлар ўйинчисига ҳам қизил карточка кўрсатилиши керак эди.
“Шериф”даги ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев жароҳати туфайли ўйинда иштирок этмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди