23:09 / 03.10.2021
1 537

Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади"

Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади"
Coca-Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун қийин учрашув ўтказдик. Айтиш жоиз бўлса, ўйин сифати томонидан ютқазганимиз йўқ. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига иккита гол уришимиз мумкин эди. Юз фоизлик иккита голли вазиятдан фойдалана олмадик. Бу албатта ўзимизнинг хато бўлди.

"Қизилқум"да 2 та вазият бўлди, улар бундан унумли фойдаланишди. Бизда Элгужа Григалашвили каби ўз имкониятидан фойдаланиб кетадиган футболчи етишмади. Рақиб ҳужумчиси 2 та имкониятдан 2 та гол урди. Рақибни ютиш учун ўз имкониятингдан фойдаланишинг керак, бундан бошқа йўли йўқ. Ўйинни кўрган бўлсангиз, биз мезбонлардан кўра кўпроқ ҳужум ташкил этдик. Бизга озгина маҳорат етишмади.

- Ихтиёр Тошпўлатов имкониятларидан фойдалана олмаганига муносабатингиз қандай?
- Айтиб ўтдим, бизга маҳорат етишмади. Демак бизда Григалашвили каби футболчи йўқ экан. Улар имкониятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ.

- Жамоадаги ҳозирги ҳолат қандай?
- Клуб раҳбарияти жамоа учун барча шароитларни яратиб бермоқда, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз. Олдимизда ўйинлар бор, насиб бўлса зиммамиздаги вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бизга омад етишмаяпти. Лекин олдиндаги ўйинларда омад ва ғалаба биз томонимизда бўлишига умид қиламиз. Бизни узоқ йўл босиб келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади"