
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг кечаги баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли кечди.
Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, қизлар ўртасида -55 кг. вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Озода Ҳожиеванинг даст кўтариш машқидаги ҳар учала уриниши ҳам омадли чиқди.
Силтаб кўтариш машқида Озода Ҳожиева илк уринишида 92 кг., иккинчи уринишида 95 кг. оғирликни ўзига бўйсундирди. Сўнгги уринишда эса ҳамюртимиз 98 кг. оғирликни кўтара олмади. Шундай бўлса-да, силтаб кўтариш машқида ҳамюртимиз 3-ўринни банд этди.
Иккикураш натижасига кўра, 172 кг. натижа қайд қайд этган О. Ҳожиева 2-ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига жаҳон чемпионатининг дастлабки кумуш медалини тақдим этди. Олтин медални эса америкалик Кетрин Эстеп қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар