1 874
Диёр Имомхўжаев: Машариповда Осиё Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган илк ўзбекистонлик бўлиш имконияти сақланиб турибди
Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Ал Ваҳда" ҳамда "Ал Насср" жамоалари ўртасидаги ўйинда саудияликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Риёдликлар сафида ҳаракат қилаётган Жалолиддин Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлаб, ўз номига битта ассит ҳамда иккита гол ёздириб қўйди. Легионеримиз ўйинни тўлиқ ўтказди.
Шу тариқа, "Ал Насср" ярим финалга йўл олди. Саудия клуби "Персеполис" ва "Ал Ҳилол" жамоалари беллашуви ғолиби билан ўйнайди.
Ушбу воқеликдан сўнг ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрини билдирди.
- Жалолиддин Машарипов "Ал Насср"даги энг яхши ўйинини ўтказди ва жамоасини Чемпионлар лигаси ярим финалига олиб чиқди: 2 та гол ва битта голли узатма. Унда Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган илк ўзбекистонлик бўлиш имконияти сақланиб турибди.
"Ал Ваҳда" ўтган босқичда Отабек Шукуров жамоасини ортда қолдирганди. Бугун эса клуб Саудия жамоасига қарши ҳеч нарса қила олмади, - деди Диёр Имомхўжаев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди