“Рома” раҳбарияти жамоани гранд клублар даражасига кўтаришга қарор қилган. Бу катта лойиҳани амалга ошириш Жозе Моуриньога ишониб топширилди. Португалиялик мутахассис қисқа фурсатда кучли жамоа тузиш ва натижа кўрсатишга қодирлиги билан ном қозонган. Бунинг учун унга ўзи истаган футболчиларни олиб бериш ва бу борада пулни аямаслик лозим. “Рома”нинг ҳозирги раҳбарияти айнан шу йўлдан бормоқда.
Шу кунга қадар “Рома”га келганларнинг ҳар бирини Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи танлаган. Кетганларнинг аксарияти ҳам унинг талаби билан жойидан айрилди. Фақат Эдин Жеко янги бош мураббийнинг истагига терс тарзда “Интер”га ўтиб кетиб қолди. Моуриньонинг режасига кўра, “Женоа”дан олинган Элдор Шомуродов ёши ўтиб қолаётган босниялик юлдуз билан асосий ҳужумчи роли учун рақобатлашиши керак эди.
Бироқ, “Интер” тўпурари Ромелу Лукаку “Челси”га ўтгани Моуриньога “аристократлар” ҳужумчиси Тэмми Абрахамни олиш имконини туғдирди. Амалда “Рома”, “Интер” ва “Челси” ўзаро ҳужумчи алмаштирган бўлиб чиқди.
Тэмми Абрахамнинг Римга келгани Элдор Шомуродовга қимматга тушди. Англиялик юлдуз келгунга қадар “Рома”нинг асосий ҳужумчисига айланган легионеримиз рақобатсиз захирага михланди. Унгача гол уриш ва голли пас бериш борасида ижобий статистика қайд этаётган Шомуродов мунтазам майдонга туширилаётган бўлса-да, ўзини кўрсатиш учун етарли вақтга эга бўлмаяпти. Жозе асосан уни бир неча дақиқа ўйнатмоқда.
Тэмми Абрахам “Ювентус”га қарши ўйин олдидан Англия терма жамоаси сафида тўпиғидан жароҳат олганди. Тикланиш ва физиотерапия муолажалари туфайли “Рома” футболчилари билан умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмади. Таҳлилчилар, ээкспертлар, журналистлар ва мухлислар Туриндаги баҳсда Моуриньо энди бошланғич таркибда Шомуродовни туширишини кутган эди. Бироқ, учрашув олдидан Жозе кутилмаган қарорга келди ва майдонга “чалажон” Абрахамни ташлади.
Шомуродов бой берилган учрашувнинг 81-дақиқасида кўриниш берди. 9-10 дақиқа ичида “Ювентус”дек гранд клуб дарвозасига йўл топиш учун имкон ҳам, вақт ҳам бўлмади. Бу учрашувдан кейин “Рома” мухлислари Элдор Шомуродовга Моуриньо имкон бермаётганини гапира бошлади. Эътиборингизга “Рома” мухлисларининг фикр ва мулоҳазаларини тақдим этамиз.
Gianluca Boccuto: Моуриньо ҳужумчи танлашда адашди. Абрахам жароҳат олган ва оптимал формадан анча узоқда. Энг асосийси, унинг ҳаракатларида қатъият етишмади. Бу ҳужумчи учун жуда зарур хусусият. Верету пенальтини ундан олиб қўйгани ҳам бежиз эмас. Менинг фикримча, Элдор Шомуродовга имконият бериш керак эди.
Flavia Mancini: Ҳужум чизиғи расво ўйнади. Шомуродов баҳсга қўшилиб, иккита ҳужумчи билан ҳам ўйинимиз ўхшамади.
Vittorio Pitorri: Моуриньо нега Шомуродовга ишонч билдирмаётганига ҳеч тушунмаяпман. Ўзбек ҳужумчиси “Рома”даги дастлабки учрашувларни зўр ўтказган эди. Ҳозир жароҳатланган Абрахамни ўйнатмасдан, Элдорга имкон бериш керак.
Christian Frasca: Менга Шомуродов қандай иштиёқ билан майдонга тушгани ёқди. Бу ҳужумчига имкон беришмаётгани ачинарли. У ўйинга қўшилиши билан ҳужум чизиғи жонланди.
Federico de Luca: Шомуродов сариқ карточка олди ва бир-икки марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушди. Унинг фаоллиги ҳам бизни қутқара олмади.
Giulia Di Cocco: Моуриньо ўйин охирида фақат Шомуродовни майдонга туширди. Борха Майораль ва Карлес Перес каби ҳужумчиларни захира ўриндиғида ушлаб ўтирди.
Gabriele Macchiusi: Бизни Шомуродов ҳам қутқара олмади.
Roberta Palombo: Моуриньо ўйинчи алмаштиришни чўзиб юборди. Биринчиси жароҳат туфайли алмаштирилди. Кейингиса эса 81-дақиқада ўйинга қўшилди. Шомуродовга ўзини кўрсатиш учун вақт етишмагани яққол билиниб турди.
Бу италиялик ишқибозларнинг изоҳлари эди. Ўзбекистонлик футбол мухлислари бу борада қандай фикрда? Сиз ҳам Моуриньо ҳақиқатан Элдорга имконият бермаяпти деб ҳисоблайсизми? «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди