
Фото: Getty Images
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-турида «Интер» ва «Ювентус» жамоалари 24 октябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Эдин Жеко миланликларни олдинга олиб чиқди. Бунга туринликлар асосий вақт якунланиши арафасида жавоб қайтарди. Пауло Дибала пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда мувозанатни тиклади ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Мазкур натижадан кейин «Интер» очколарини 18 тага етказиб олди ва учинчи ўринда бормоқда. «Ювентус» (15) 6-поғонада қолди.
«Интер» — «Ювентус» 1:1
Голлар: 1:0 – 17 Жеко, 1:1 – 89, пенальти Дибала.
«Интер»: Ҳанданович, Дармиан, де Врей, Шкриньяр, Бастони, Перишич (Думфрис, 72), Брозович, Чалхонўғлу (Гальярдини, 61), Барелла (Весино, 90), Жеко, Мартинес (Санчес, 72).
«Ювентус»: Шченсни, Данило, Кьеллини, Бонуччи, Алекс Сандро, Куадрадо (Дибала, 65), Локателли (Кайо Жорже, 83), Маккенни (Артур, 83), Кулусевски (Кьеза, 65), Мората, Бернардески (Бентанкур, 18).
Огоҳлантиришлар: Барелла (40), Алекс Сандро (44), Перишич (70), Кьеллини (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар