23:44 / 30.10.2021
1 294

А Серия. Симеоненинг дубли "Верона"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди

А Серия. Симеоненинг дубли "Верона"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди
А Серия 11-туридан ўрин олган "Верона" - "Ювентус" учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари кучли рақибдан 2:1 ҳисобида устун келди.

11 ва 14-дақиқаларда Жованни Сименоне гол урди. Бунга жавобан "кекса синьора" футболчиси Маккени иккинчи бўлимда бир бор жавоб бера олди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Верона" очколари сонини 15 тага етказиб олиб, Италия чемпионати турнир жадвалида 7-поғонага кўтарилиб олди. Аллегри шогирдларида ҳозирда ҳам шунча очко ва улар 8-ўринда жойлашган.

Верона – Ювентус 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар
: 1:0 – 11 Симеоне, 2:0 – 14 Симеоне, 2:1 – 80 Маккенни.
"Верона" – Монтипо, Фараони, Гюнтер, Давидович, Казале (Чеккерини, 67), Лазович (Шутало, 67), Велозу, Тамез (Бесса, 75), Барак, Капрари, Симеоне (Калинич, 83).
"Ювентус" – Шченсны, Данило, Кьеллини, Бонуччи, Алекс Сандро (Пеллегрини, 82), Куадрадо (Кулусевски, 69), Рабьо (Локателли, 57), Бентанкур (Маккенни, 58), Артур (Бернардески, 69), Мората, Дибала.

Огоҳлантириш: Лазович (26), Данило (29), Казале (57), Фараони (61), Артур (61), Мората (76), Гюнтер (76).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. Симеоненинг дубли "Верона"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди