
Фото: AIBA
Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида 2 ноябрь куни мусобақанинг чорак финал баҳслари ўтказилади.
Кун давомида олти нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Кундузги дастурдан ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги тўртта жанг ўрин олган. Яна икки жанг кечки дастур доирасида ўтказилади.
-48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов — Темиртас Жуссупов (Қозоғистон) – 17:00;
-60 кг: Абдумалик Ҳалоков — Всеволод Шумков (Россия) – 17:50 дан сўнг;
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров — Випарон Жонгжохо (Таиланд) – 19:15 дан кейин;
+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Давид Чалоян (Арманистон) – 20:15 дан сўнг;
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Энди Круз (Куба) – 22:55 дан кейин;
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Льюис Уильямс (Англия) – 00:40 дан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясининг 13 нафар иштирокчисидан фақат олти нафари чорак финалга қадар етиб келди. Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов, Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Одилжон Аслонов эса Жаҳон чемпионатини эрта тарк этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар