
Фото: Instagram / Маркус Зёдер
Бавария бош вазири Маркус Зёдер ўз Instagram саҳифасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан тушган суратини эълон қилди.
Суратда германиялик мансабдор Ариповга Мюнхеннинг «Бавария» футбол клуби либосини тақдим этаётгани тасвирланган.
«Ўзбекистон бош вазири ва ‘Бавария’ футбол клуби мухлиси Абдулла Арипов билан учрашув. Бавария ва Ўзбекистон яхши алоқада. Ўзбекистон Германиянинг ишончли халқаро ҳамкори ҳисобланади ва Бундесверни Афғонистондан эвакуация қилишда ёрдам берди», — дейилади Зёдернинг сурат остида қолдирган изоҳида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар