
Фото: «Шаржа»
Футбол бўйича БАА Про-Лигасининг 10-туридан ўрин олган ўйинда «Шаржа» 20 ноябрь, шанба куни «Хаур Факкан» билан баҳс юритди.
Шаржа дербиси мақомида ўтган беллашувда меҳмон жамоа — «Шаржа»нинг қўли баланд келди. Жамоа 3:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.
«Шаржа» сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров мазкур учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва ҳисоб 2:1 бўлиб турган вақтда жамоасининг учинчи голини киритди.
Ушбу ғалабадан кейин «Шаржа» 16 очко билан мусобақа жадвалида 6-ўринга кўтарилди. «Хаур Факкан» эса 15 очко билан 7-ўриндан жой олган.
«Хаур Факкан» — «Шаржа» 1:3
Голлар: 0:1 — 16 Маркус Мелони, 0:2 — 22 Маланго, 1:2 — 59 Паулинё, 1:3 — 81 Отабек Шукуров.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар