21:48 / 24.11.2021
1 224

18 карра жаҳон чемпиони "Пахтакор"нинг машҳур футболчиси ҳақида сўз юритди...

18 карра жаҳон чемпиони "Пахтакор"нинг машҳур футболчиси ҳақида сўз юритди...
Хабарингиз бор, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида профессионал муайтай кечаси ташкил этилди. Мазкур жанг оқшомида юртимизнинг энг кўзга кўринган вакиллари рингга кўтарилди. Кечанинг фахрий мехмони эса, 18 карра жаҳон чемпиони грециялик Майк Замбидис бўлди. Биз ушбу муайтай оламининг тирик афсонаси билан қисқача суҳбат қурдик.

- Ўзбекистонга хуш келибсиз!
- Раҳмат. Юртингизда эканлигимдан хурсандман.

- Назаримда илк бор ташрифингиз. Умуман Ўзбекистон хақида таассуротлар қандай эди?
- Албатта, Ўзбекистон ҳақида кўп эшитганман. Қолаверса, ўзбекистонлик кўп спортчиларни биламан.

- Қайси спортчиларимиз?
- Тўғриси, ҳозир исм-шарифлари ёдимда йўқ. Муайтай, К-1 йўналишида бир нечта юқори даражадаги ватандошларингизни жангларини кузатганман.

- Биласизми, Ўзбекистонда таваллуд топган кўплаб греклар кейинчалик Грецияга кўчиб кетишган. Улар орасида энг машҳурларидан бири бизнинг"Пахтакор" ҳамда Греция терма жамоаси собиқ футболчиси Василис Хадзипанагис ҳам бор. У ҳақида билсангиз керак?
- Ҳа, ёнимдаги ҳамроҳим ҳам (Георгиос Скарпотхеос Қўқонда таваллуд топган) Ўзбекистонда туғилган. Тўғриси, сиз айтган инсон ҳақида маълумотга эга эмасман.

- Наҳотки, Грециянинг энг машҳур футболчиларидан бирини танимасангиз?
- Очиғи футболчиларни унчалик танимайман.

- 18 карра жаҳон чемпионисиз, бу фақат муайтай йўналишида эришилган натижаларми?
- Йўқ. К-1 бўйича ҳам бор.

- Фаолиятингизга эътибор қаратсак, россиялик Бату Хасиков билан икки бор тўқнаш келгансиз ва ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учрагансиз. Ушбу рақибингиз сиз учун жуда ноқулаймиди?
- Яхши жангчи. Албатта, спортда ғалаба билан мағлубият доимо, ёнма-ён юради.

- Майк вақт ажрата олганингиздан хурсандмиз. Келгуси фаолиятингизга омад тилаймиз!
- Раҳмат!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » 18 карра жаҳон чемпиони "Пахтакор"нинг машҳур футболчиси ҳақида сўз юритди...