12:25 / 27.11.2021
2 013

“Ньюкасл” маошини эшитган “Барса” юлдузи кетишга шайланиб қолди

“Ньюкасл” маошини эшитган “Барса” юлдузи кетишга шайланиб қолди
“Ньюкасл” ўз сафига Усмон Дембелени қўшиб олиш учун унга катта миқдордаги маош таклиф қилмоқда. “Қарғалар” бу орқали футболчининг “Барселона” билан янги битим имзолaмаслигини таъминламоқчи.

Аслида франциялик ҳужумкор футболчининг харидорлари кўп. Бироқ, ньюкаслликлар унга йилига 15 миллион евро маош тўламоқчи бўлаётгани уларни футболчи учун курашда фаворитга айлантирди.

“Барселона”ни қабул қилиб олган Хави ҳам клуб мутасаддиларидан мавсум охирида шартномаси тугайдиган Дембелени олиб қолишни талаб қиляпти. Каталонияда жуда кўп жароҳат олаётган футболчининг ўзи муҳитни ўзгартириш тарафдори. Қолаверса, каталонияликлар молиявий инқироз даврида Усмонга англияликлар каби катта маош беролмайди.

2017 йили 105 миллион еврога трансфер қилинган Усмон Дембеле ўтган ёзда Европа чемпионатида олган жароҳатини даволатиш билан банд. Агар “Барселона” январгача уни янги битимга кўндирмаса, бошқа даъвогарлар расмий музокара бошлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ньюкасл” маошини эшитган “Барса” юлдузи кетишга шайланиб қолди