Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га қарши майдонга чиқади. Мазкур баҳс Самарқанддаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан икки жамоада ҳам жиддий йўқотишлар борлигини биласиз. "Насаф"нинг етакчиси Марко Станоевич бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Биз бу борада финалдан олдин сербиялик ярим ҳимоячининг фикрларини тингладик.
- Марко бугун жамоангиз учун жуда муҳим кун. Икки жамоа деярли бир хил ҳолатда. Шундай экан финалдан қандай ўйин кутяпсиз? Эхтиёткорлик асосий планда бўладими?
- Бугун қайсидир маънода футбол байрами, десам тўғри бўлади. Финаллар доим мухлислар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Кеча эса ишқибозлар учун ҳақиқий тантанали жараёнлар бўлиб ўтди. Бугун эса унинг давомини кўрамиз. Умид қиламанки, икки жамоа чиройли футбол кўрсатади. Натижа қандай бўлишини якунда кўрамиз.
- "Пахтакор"да Драган Черан, "Насаф"да эса сиз иштирок эта олмайсиз. Икки дўст финални бирга томоша қиладими?
- Бундай масъулиятли паллада жамоага ёрдам бера олмаслик жуда қийин. Майдон ташқарисида кузатиш ундан ҳам мураккаб. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўйинга рухсат беришига умид қилгандик. Чунки мавсумнинг сўнгги ўйини қолди. Лекин бундай бўлмади. Кўрамиз, Черан мендан узоқлашиб кетмаса, финални бирга томоша қиламиз (кулади).
- "Насаф" учун мавсум ҳали тугамади. Шундай бўлсада, узоқ йўлни босиб ўтди. Суперлига, ОФК кубогидан қандай хулосалар юзага келди?
- Мавсум жуда қийин ўтди. Ўзимиз иштирок этган мусобақада ғолиб чиқиб мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Бугун бизда соврин ютиш учун охирги имконият қолган.
- "Насаф" билан шартномангиз йил охирида тугайди. Кейинги режалаштирингиздан нималар ўрин олган?
- Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман. Жамоада қолишдан хурсанд бўлардим. Бошқа таклифлар келиб тушмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди