Кеча Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Самарқанддаги ҳал қилувчи учрашувда "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро куч синашди.
Дастлаб "шерлар" вакили Одилжон Ҳамробеков ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қаршиликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Ойбек Бозоров қизил карточка олди.
"Насаф" биринчи таймнинг ўзида мувозанатни тиклади. Баҳром Абдураҳимов тошкентликлар дарвозасини ишғол қилди. Танаффусдан сўнг эса Ғолиб Ғайбуллаев жамоасига ғалаба тақдим этди.
Шу тариқа, "Насаф" ўз тарихида иккинчи бор кубок соҳибига айланди. Бу орқали Рўзиқул Бердиев шогирдлари ОЧЛ плеф-оффига йўл олишди.
Суперлигада иккинчи ўринни эгаллаган "Сўғдиёна" эса ОЧЛ-2022 ўтиш ўйинларида қаршиликларнинг ғалабасини кутишга мажбур. Агар "аждарлар" гуруҳ босқичига йўл олса, Улуғбек Бақоев жамоаси ОФК кубогида қатнашади. Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" эса ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди