ПСЖ молиявий имкониятини барқарорлаштириш мақсадида етти нафар футболчисини сотиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга қараганда, Париж клубини дарвозабон Серхио Рико, ҳимоячилар Абду Диалло, Лейвин Курзава, Колин Дагба, ярим ҳимоячилар Эрик Эбимбе, Рафинья ва ҳужумчи Мауро Икарди тарк этиши керак.
Жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино яқинда клуб раҳбариятига 33 футболчидан иборат умумий таркибни бошқариш қийинчилик туғдираётгани ҳақида арз қилганди. Шундан сўнг, ПСЖ мутасаддилари таркибни қисқартиришга қарор қилди.
Бундан ташқари, мавсум охирида жамоани асосий тўпурар Килиан Мбаппе ҳам тарк этиши кутилмоқда. Ҳужумчи клуб раҳбариятининг сўнгги таклифини ҳам қабул қилмади ва эркин агент сифатида бошқа чемпионатга ўтмоқчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади