Муориньони терма жамоани бошқаришга чақиришяпти

Муориньони терма жамоани бошқаришга чақиришяпти
Нигерия футбол федерацияси президенти Амаджу Пинник миллий терма жамоани бошқариш учун кучли бош мураббий олиб келишга қарор қилган.

- Мутахассисни танлашда асосий эътибор номзоднинг тартиб-интизомга эътибор қаратиши ва совринлар ютига иштиёқмандлиги инобатга олинади. Биз Жозе Пезейру, Младен Крстаич ва Жозе Моуриньо билан мулоқот қилдик, - деди Амаджу Пинник.

Маълумки, Жозе Моуриньо “Рома” билан уч йиллик шартнома тузган . Яқинда португалиялик мутахассис “Ньюкасл”ни бошқариш бўйича таклифни қабул қилмагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Нигерия терма жамоаси январда бошланадиган Африка Миллатлари кубогининг гуруҳ босқичида Миср, Судан ва Гвинея-Бисау футболчилари билан беллашади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар