Жозе Моуриньо анчадан бери “Рома”нинг ҳозирги таркиби юқори мақсадлар учун курашишга қодир эмаслигини таъкидлаб келади. Клуб раҳбарияти ҳам унинг бу фикрини қўллаб-қувватлади. Спорт директори Тьяго Пинтонинг зиммасида катта юк турибди. Бу мутахассис бош мураббийга маъқул келмаган ўйинчиларни бошқа жамоага ўтказиши ва уларнинг ўрнига Моуриньо талабларига жавоб берадиган ижрочиларини олиб келиши лозим.
Sports.uz портали “Рома” футболчиларига қайси жамоалардан таклифлар бўлаётгани ҳақида маълумот беради.
Федерико Фасио
Аргентиналик тажрибали футболчига “Наполи” харидор бўлмоқда. Неаполь жамоаси ҳимоясида кадрлар муаммоси кузатилмоқда. Костас Манолас клубни тарк этди, етакчи ҳимоячи Калиду Кулибали жароҳат олди. Тузалган тақдирда ҳам бир ой мобайнида Сенегал терма жамоаси сафида Африка Миллатлари кубогида иштирок этиш учун жўнаб кетади.
“Наполи” хўжайинлари бу муаммони “Рома”да жорий мавсумда бирор марта ўйнамаган Федерико Фасио ёрдамида ҳал қилмоқчи.
Фасио 2017 йили “Рома”га келгунга қадар, “Тоттенхэм” ва “Севилья”да яхши ўйнаган. Римдаги фаолиятининг дастлабки қисми ҳам кўнгилдагидек эди. Моуриньо эса аргентиналик футболчига умуман ишонч билдирмаяпти.
“Наполи” Фасио трансферини 500 минг еврога ҳал қилиши мумкин.
Борха Майораль
“Реал” тарбияланувчиси ички рақобатда Элдор Шомуродовга қарши тура олмади. Бир-икки ёрқин ўйин кўрсатгани Моуриньонинг ишончини қозонишга етарли бўлмади. Борха Майораль катта эҳтимол билан январда Римдан кетади.
“Реал” ҳам унга асосий таркибдан жой бермаслиги аниқ. Ҳозирча испан ҳужумчисида А Секриядан иккита ва Англия премьер-лигасидан битта таклиф бор.
“Фиорентина” ва “Кальяри” 24 ёшли форвардни ижарага беришни сўрамоқда. “Кристал Пэлас” эса Борхани тўлиқ трансфер қилмоқчи. Мадридликлар уни “Рома”дан қайтариб олиб, “Кристал Пэлас”га сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Феликс Афена-Гьян
18 ёшли ҳужумчи Афена-Гьян бош мураббий Жозе Моуриньонинг кашфиёти ҳисобланади. Профессионал даражада эндига беш марта ўйнаган ҳужумчи иккита гол уришга ҳам эришди.
У Рим клубида асосий таркибга кириш учун Гана миллий терма жамоасининг таклифини қабул қилмади ва Африка Миллатлари кубогида иштирок этиш ўрнига Моуриньо машғулотларида тер тўкишни маъқул топди.
Истеъдодли футболчига “Сассуоло” харидор бўляпти. Улар ёш ўйинчини мавсумнинг иккинчи қисми учун ижарага олишни режалаштирган.
Гонсало Вильяр
23 ёшли ярим ҳимоячи ҳам Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штабининг ишончига кира олгани йўқ. Вильяр А Серияда умуман майдонга тушмади. Олти марта Конференциялар лигаси беллашувларида кўриниш берган бўлса-да, ҳеч нарсани қойиллатгани йўқ.
Шунга қарамай, испан футболчисига “Сельта” ва “Эльче”дан чорлов бўляпти. Бу борада “Сельта”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.
Трансфер суммаси 14 миллион еврони ташкил қилаётган Гонсалога яна икки жиддий харидор бор. “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне бу ўйинчини Мадридга олиб келмоқчи. Шунингдек, Италия чемпиони “Интер” ҳам Вильяр атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Мараш Кумбулла
21 ёшли ҳимоячи имкон қадар Моуриньо ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ёшлиги сабабли рақобатда ортда қолаётгани ҳам бор гап.
Албания терма жамоаси ўйинчиси ҳисобланган Мараш яқинда клуб спорт директори Тьягу Пинтога Римда қолмоқчи эканини айтди.
Шунга қарамай, Кумбуллага “Наполи”, “Фиорентина”, “Кальяри” ва “Торино”дан таклиф бор.
Кумбулла жорий мавсумда 13 та учрашувда қатнашди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Мараш 22 миллион евро туради.
Давиде Сантон
Моуриньо келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган италиялик футболчи ҳам январда ўзига янги иш жойи топиши керак.
Сўнгги маълумотларга қараганда, 30 ёшли ўйинчига “Кальяри” ва Туркия чемпионати вакили “Фатиҳ Карагюмрюк” жамоаларидан қизиқиш бор.
Аввалроқ, “Рома” мутасаддилари ўз вақтида “Интер”, “Нькасл”, “Чезена” каби клубларда ўйнаган ҳимоячини "Лацио"га таклиф қилганди. Бироқ, Римнинг иккинчи клуби ишсиз қлган "бўри"га қизиқмади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди