
Трансфер нархлари билан шуғулланувчи "Transfermarkt" портали футболчиларнинг янгиланган баҳосини маълум қилди.
Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машариповнинг янги нархи 3 миллион евро (аввал 2,8 миллион евро эди) этиб белгиланди.
Ушбу ўзгаришдан сўнг Машарипов ўзбекистонлик футболчилар орасида 3-ўринда жойлашган. Римнинг "Рома" клубида ўйнаётган Элдор Шомуродов юртимиздаги энг қиммат футболчи саналади. Унинг трансфери 12 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўриндаги Отабек Шукуров ("Шаржа" БАА) 3,5 млн евро ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар