«Пахтакор» клуби жамоа бош мураббийи Питер Ҳюистра билан хайрлашганини расман тасдиқлади.
«Жамоамизни ўтган мавсумда бошқарган голландиялик мутахассис билан шартнома узайтирилмади. «Пахтакор» клуби тизимида 4,5 йил ишлаган ва 2021 йил бош мураббий сифатида фаолият олиб борган Питер Ҳюистра билан шартнома узайтирмаслиги тўғрисида клуб раҳбарияти қарор қилди.
«Пахтакор» футбол клуби Питер Ҳюистра ва у билан бирга меҳнат қилган Гоча Ткебучава ва Ласло Ямборга жамоамизда амалга оширган ишлари учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад тилайди. Тез орада жамоамизнинг янги бош мураббийи номи эълон қилинади», - дейилади клуб хабарида.
Аввалроқ, Tribuna.uz тошкентликлар раҳбарияти Ҳюистра билан янги шартнома борасида келишувга эришмагани ва унинг ўрнини 47 ёшли шимолий македониялик Славче Войнески эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Маълумот учун, 54 ёшли нидерландиялик мутахассис 2017 йилдан буён «Пахтакор» мураббийлар штабида фаолият юритиб, 2020 йил якунида Шота Арвеладзе жамоани тарк этгач 2021 йилдан буён клубни бошқармоқда. Мураббийнинг йиллик маоши 350 минг еврони ташкил этиши эълон қилинганди.
Ҳюистра бир ой аввал, декабрда Самарқандда ўтган Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги «Пахтакор» - «Насаф» (1:2) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Tribuna.uz мухбирининг финал унинг Ўзбекистондаги сўнгги ўйини бўлгани ва клубда қолиши ҳақидаги саволга жавобан хорижлик мураббий Тошкент клубида қолмоқчи экани ва музокараларда аниқ бўлиши ҳақида гапирганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади