1 014
Испания Суперкубоги. "Реал" 120 дақиқалик ўйинда "Барселона"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди
Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Барселона" - "Реал" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "қаймоқранглилар" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Қироллик клуби" сафида Винисиус, Бензема ва Вальверде ўз номига гол ёздириб қўйди. Каталонияликлардан Люк Де Йонг ва Ансу Фати бу голларга жавоб қайтарди.
Шундай қилиб, Анчелотти шогирдлари мазкур турнир финалига йўл олди. Эртага бўлиб ўтадиган "Атлетико" - "Атлетик" ўйини ғолиби уларга финалда рақиблик қилади.
Барселона – Реал Мадрид 2:3
Голлар: Винисиус (25, 0:1), Люк Де Йонг (42, 1:1), Бензема (72, 1:2), Фати (84, 2:2), Каземиро (98, 2:3).
Барселона – тер Стеген, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг (Педри, 46), Гави (Депай, 78), Дани Алвес (Нико Гонсалес, 78), де Йонг (Фати, 66), Дембеле, Ферран Торрес (Эззальзули, 46; Жуджла, 110).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 90), Начо, Милитао, Менди, Модрич (Вальверде, 83), Кроос, Каземиро, Бензема, Асенсио (Родриго, 68), Винисиус Жуниор (Камавинга, 110).
Огоҳлантириш: Ферран Торрес (23), Дани Алвес (51), Каземиро (75), Вальверде (99).
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр
Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди
Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди
Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди
Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик
Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган