14:05 / 13.01.2022
1 108

Карло Анчелотти: Тўғрисини айтаман, «Барселона» яхши ўйнади

Карло Анчелотти: Тўғрисини айтаман, «Барселона» яхши ўйнади
Фото: Twitter
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган «Барселона»га қарши учрашувдан (3:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.

- "Қийин баҳс бўлди, иккала жамоа ҳам яхши ўйнади. Қийналишимизга тўғри келди.

Ўйинни яхши бошладик, бор эътиборимизни қарши ҳужумларга қаратгандик. Ҳисобда олдинги чиқиб олганимиздан кейин ўйинимиз самарадорлиги пасайиб кетди. Аммо биринчи бўлимда биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик, иккинчи бўлим эса тенг курашлар остида ўтди.

Қарши ҳужумлардан жуда моҳирона фойдаланамиз, муносиб футболчиларимиз бор. Биз енгилмас жамоа эмасмиз, чунки футболда ҳамма нарса ҳам фақат қарши ҳужумларга боғлиқ эмас, лекин бу борада жуда яхши ҳаракат қила оламиз.

Ўйин сўнгида биз яхшироқ ҳимоялана бошладик. «Барселона» яхши ўйин ўтказди ва бу иккала жамоа учун ҳам муҳим эди. Тўғрисини айтаман, «Барселона» яхши ўйнади
", - деди «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти.

Шунингдек, «Барселона» устози Хави ҳам ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images
«Қайғудаман. Дастлабки йигирма дақиқа ичида ўйинимизда комплекслар кузатилди. Биз охирги ўйинлар, сўнгги натижалар ҳақида ўйладик. Аммо комплекслардан халос бўлгач, яхшироқ ўйнай бошладик ва якунда ўйинни тўлиқ назорат қилдик.

Агар ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлганида, ҳеч ким бир сўз ҳам айтмасди, лекин бундай бўлмади.

Менимча, биз тўғри йўлдамиз. Бугун бир қатор муҳим футболчилар таркибга қайтди. Мусобақа билан хайрлашдик, аммо комплекслардан халос бўлдик
», — дейди Хави.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» Испания Суперкубоги финалига йўл олди, жамоа финалда «Атлетико М» — «Атлетик» ўйини ғолиби билан тўқнаш келади. Финал баҳси 16 январь санасига белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карло Анчелотти: Тўғрисини айтаман, «Барселона» яхши ўйнади