15:47 / 13.01.2022
1 091

Славче Войнески: «Пахтакор» фақат ҳужумкор футбол кўрсатади, бунга ваъда бераман

Славче Войнески: «Пахтакор» фақат ҳужумкор футбол кўрсатади, бунга ваъда бераман
11 январ куни "Пахтакор" клуби янги бош мураббий номини эълон қилди. Унга кўра 47 ёшли мураббий Славче Войнески билан клуб ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин.

Бугун ушбу мутахассис иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда мураббий қуйидаги фикрларни билдирди.

- Барчага хайрли кун. Фикрларимни инглиз тилида етказишимга рухсат берасиз. "Пахтакор"дек жамоага келганимдан хурсандман. "Пахтакор" нафақат совринлар, балки ҳар тарафлама Ўзбекистондаги энг катта клуб. Мураббий учун бундай клубда ишлаш жуда катта масъулият. Биз Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз. Деярли 40 кундан сўнг Суперкубок билан мавсумни бошлаймиз. Чемпионлар Лигасида ҳам яхши иштирок этишга интиламиз. Совринлар ўз йўлига, биз Ўзбекистонда энг яхши ва ҳужумкор футболни намойиш қилишимиз керак. Яхши ўйнасак, бу билан миллий терма жамоага ҳам ёрдам берамиз.

"Пахтакор" ва ўзбек футболи баъзи маълумотлардан хабардор эдим. Шогирдим Стевица Ристич ўз пайтида "Бунёдкор"да ўйнаганини биламан. Сўнгги олти ойда ўзбек футболи ҳақида кўп маълумотларни ўргандим. Биз ҳужумкор футбол кўрсатишга уринамиз. Юз фоиз. Биз доим ҳужум қилишимиз лозим. Бунга ваъда бераман.

Машғулотларда футболчилар жуда яхши ишлашмоқда. Саккиз нафар ўйинчи миллий терма жамоа таркибига жўнаб кетган. Ёшлар бор кучлари билан меҳнат қилишмоқда.

Бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ пайтда клублар раҳбариятига осон эмас. Бундай ҳолатга мослашиш керак. "Пахтакор"дан баъзи етакчилар кетишди, лекин таркибда яхши савиядаги ижрочилар жамланган. Яна баъзи кучайишлар бўлиши мумкин. Яхши ишлаган тақдиримизда мавсум охирида ижобий кайфиятда бўламиз.

Биз футболчилар қидириш ишларини давом эттиряпмиз. Мавсум бошлангунча 1-2 нафар яхши ўйинчилар пайдо бўлиши мумкин. Лекин жамоадаги йигитлар билан ҳам ўзимиз хоҳлагандек ўйнашимиз мумкин. Ҳар бир футболчи ҳақида етарлича таассуротга эга бўлишим билан аниқ бир қарорга келаман.

Бу ерга келганимдан бери жамоанинг ишлари, уни ўрганиш билан машғулман. Келажак режалар ҳақида бош қотиряпмиз. Расмий ўйинлар футболчиларнинг ҳақиқий даражасини кўрсатиб беради. Шунда аниқ хулосаларга келиш мумкин. "Пахтакор" ҳақида етарли маълумотга эгаман, лекин бевосита ишлаш жараёнида фикрларим ўзгариши мумкин, қандайдир ўзгаришларни амалга оширарман. Маълум вақтдан кейин буни кўриб оламиз.

Мақсадимиз - чиройли футбол кўрсатиш, чемпион жамоани чемпион сифатида сақлаб қолиш. "Пахтакор"нинг қандай клуб эканини биламан ва бу ерга келишда қандай босимни бўйнимга олганимни биламан.

Олти ой илгари менежерим "Пахтакор"да мураббий ўзгариши мумкинлигини айтишди. Декабрда эса жаноб Питер қолишини айтишди. Кейин эса бирдан "Пахтакор"дан қўнғироқ бўлди ва ишга таклиф этишди. 4 дақиқадан сўнг эса Туркия клубидан қўнғироқ ва таклиф бўлди. Лекин мен "Пахтакор"га розилик билдириб бўлганим сабабли кейинги таклифни рад этдим. Ваъда бердимми, буни бажараман. Фаолиятимизда энг муҳими ишнинг ўзи. Молиявий масалалар ёки бошқа нарсалар асосий эмас. Иш ва жараён - энг муҳим. "Пахтакор"га янгилик бера оламан, деб ҳисоблайман. Ҳужумкор ўйин намойиш этамиз дедимми, буни амалга оширамиз.

Икки нафар ёрдамчи мураббий менга "Пахтакор"да ёрдам беради. Шимолий Македония ва Туркиядан ёрдамчиларим бу ерда иш бошлашади, - деди Славче Войнески.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Славче Войнески: «Пахтакор» фақат ҳужумкор футбол кўрсатади, бунга ваъда бераман