Футбол бўйича Испания Суперкубогининг финалида «Реал Мадрид» ва «Атлетик Бильбао» жамоалари 16 январь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида Лука Модрич мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Карим Бензема пенальтини голга айлантирди.
Ўйин якунланиши арафасида Эдер Милитао дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан тўхтатиб қолди ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Белгиланган пенальтидан Рауль Гарсия унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдлари мавсумдаги дастлабки совринни қўлга киритди. Сўнгги бор «Реал» 2019/20 йилги мавсум Суперкубогига эга чиққанди.
Испания Суперкубоги
Финал баҳси
«Атлетик Б» — «Реал Мадрид» 0:2
Голлар: 0:1 – 38 Модрич, 0:2 – 52, пенальти Бензема.
«Атлетик»: Унаи Симон, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага (Берчиче, 58), Дани Гарсия, Саррага (Весга, 58), Сансет (Рауль Гарсия, 58), Беренгер (Уильямс, 46), Уильямс, Муниаин (Серрано, 81).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор (Марсело, 86), Родриго (Вальверде, 64).
Огоҳлантириш: Дани Гарсия (77).
Четлатиш: Милитао (87). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди
Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади
Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади
Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди
Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди
Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари...
Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди?
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади