Бугун АГМК клуби Тожикистон терма жамоаси ва “Истиқлол” клуби сардори Алишер Жалилов билан шартнома тузилганини эълон қилди.
29 ёшли плеймейкерни ҳаммадан ҳам Усмон Тошев яхши билади, десак муболаға бўлмайди. Боиси, у Тожикистон миллий терма жамоасида ишлаган йилларида Жалилов унинг қўл остида тўп сурган. Шу сабабли Усмон Қудратович Жалиловнинг АГМКга ўтиши бўйича муносабат билдирди.
- Алишерни АГМК клубига ўтганидан жуда хурсандман. Ўйлайманки, футболчи ўзининг ҳаракатлари ва ўйини билан АГМКни янада кучайтиради. Айниқса, жамоа ўйинига тезлик қўша олади. Чунки у жуда тезкор ва ақлли йигит. Охирги пасни вақтида берадиган ва гол уришни ҳам қойиллатадиган ижрочи.
Миржалол Қосимов Алишер Жалиловни таркибга қўшиб олиб жуда тўғри қилди. Шубҳасиз, унинг жамоага фойдаси тегади. Бу АГМК клубининг энг яхши трансферларидан бири. Алишерни яхши билганим учун айтаманки, унинг Ўзбекистон чемпионатида тўп суришидан мамнунман, - деди Тошев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди