1 266
"Пахтакор"га қандай шарт айтди? ОЧЛ унинг учун рекламами? Хориждан умид узмадими? Икром Алибоев барчасига ойдинлик киритди
Тажрибали ўйинчи Икром Алибоев энди “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилади. Ўтган йили Жанубий Кореянинг “Тэджон Ситизен” клубида тўп сурган ҳамюртимиз ўзимизнинг Суперлигада фаолият олиб боради. Алибоев клуб билан шартнома имзолаганидан сўнг Sports.uz мухбирига бир қатор масалаларда фикр билдирди.
“Кореядан таклиф бўлмади”
- Эркин агент бўлишим биланоқ “Пахтакор” мутасаддилари мен билан боғланди. Уларга шартимни айтдим. Биз ўзаро келишдик ва мутасаддилардан 20 январгача вақт беришларини сўрадим. Менга яна Жанубий Корея ёки бошқа давлатлардан таклифлар бўлиб қолиши мумкин эди. Афсуски, таклиф бўлмади ва “Пахтакор” вариантида қолишга тўғри келди. Мен бундан хафа эмасман. “Пахтакор” ҳам ўз олдига олий мақсадларни қўйган. Бу йил Осиё Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. Ўша нуфузли мусобақада ҳам жамоамга ўз ҳиссамни қўшиб, яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Насиб бўлса, кейинчалик хориждан таклифлар бўлса, кўриб чиқишга тайёрман.
“Кўнглим тўлмади”
- Кореядаги фаолиятимни ўзим учун қониқарли демаган бўлардим. Ҳа, дастлабки ўтган мавсум қониқарли кечди. Аммо иккинчи ва учинчи йиллардаги мавсум қониқарсиз бўлди. Жароҳатга учрадим ва шунинг ҳисобига кам ўйнадим. Табиийки, бундан унчалик кўнглим тўлмади.
“Афтидан, ўйиним маъқул келмади, шекилли”
- “Тэджон”дан кетганимни сабаби, менинг клуб билан тузган шартномам тугаганди ва шу боис у ердан кетдим. Улар мен билан ҳамкорлик қилишни хоҳлашмади. Шу сабабдан “Тэджон”ни тарк этишга мажбур бўлдим. Боя айтганимдек, шартномам тугаганди. Кореянинг бошқа клубларидан таклифлар кутдим, лекин бўлмади. Афтидан, ўтган йилги ўйинларим “Тэджон” жамоасига ҳам, бошқа клубларга ҳам маъқул келмаган шекилли. Ўтган йилги жароҳатдан кейин кам ўйин амалиётига эга бўлдим. Лекин ўйнаган ўйинларимнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушдим. Ҳаммаси бўлиб 17 та учрашувда ўйнадим.
“Янги мавсум қизиқарли ўтади”
- Иложи борича четда кўпроқ тўп суришга ҳаракат қилдим. Лекин айтиб ўтганимдек, менга бошқа вариант бўлмади. Уч йилдан кейин юртимизга қайтдим. Уч йил давомида Ўзбекистонда футбол томонидан яхши ўзгаришлар бўлди. Ўйлайманки, янги мавсум янада қизиқарли ўтади. Бу ерга қайтганим менга сира ҳам бошқача туюлгани йўқ. “Локомотив”да бир қанча мавсумларни ўтказганман. Шунинг учун янги клубга мослашишда қийинчиликлар туғдирмайди, деб ўйлайман.
“Хориж клубларидан таклиф кутаман”
- Айтиб ўтганимдек, Осиё Чемпионлар лигасида “Пахтакор” таркибида ўзимни кўрсатишга бор кучимни сарфлайман. Жамоам билан ОЧЛда узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Албатта, ушбу мусобақадаги иштирок мен учун ҳам реклама вазифасини ўтаб беришини хоҳлардим. Ўзимни яхши томондан кўрсатиб, яна хориж клубларидан таклифлар кутаман.
“Орзуларимдан бири ушалиш арафасида”
- Бунгача “Локомотив” сафида бешта мавсумни ўтказдим. Клуб билан чемпион бўлдим, Кубок соҳибига айландим. Шу фурсатдан фойдаланиб, “Локомотив”га миннатдорчилик билдираман. Ҳар доим бу жамоа юрагимнинг бир четида қолади. “Пахтакор”да тўп суришимга келсак, аслида мен “Пахтакор” академиясидан чиққанман. 13 ёшимда клубга келиб, шу ерда 5 йилни ўтказганман. Умид қиламанки, “Пахтакор”да ортиқча қийинчиликлар бўлмайди. Ўшанда академияда юрган пайтларимизда асосий таркибда тўп суришни орзу қилардим. Мана, ўша орзуларимдан бири ушалиш арафасида.
“Барчамиз биргаликда етакчимиз”
- “Пахтакор”да ажойиб футболчилар йиғилган. Бу ерда жуда яхши ёшлар ҳам етишиб чиқмоқда. Клуба яна бир етакчи деган нарса йўқ. Ҳаммамиз бир жамоамиз. Йигитлар ҳам шунга яраша ажойиб. Ўйлайманки, барчамиз биргаликда етакчи бўлиб, жамоамизнинг яхши натижаларига эришишига муваффақ бўламиз.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди