Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилган Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятини якунлади. Бу ҳақида спортчининг ўзи маълум қилди.
«Узоқ вақт уйда бўлмадим ва отам уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик, оз бўлса ҳам босиб ўтган йўлларимизни ёдга олдик. Мен 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради.
Ҳамма нарсанинг боши ва охири бўлганидай спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаётимда янги саҳифа очяпман.
Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам фақатгина ўзим учун рингда бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб кўраман, аммо бу спорт соҳаси эмас. Барчага омад», — дея ёзади Шоҳжаҳон Эргашев.
Эргашев сўнгги жангини 2021 йилнинг декабрида ўтказиб, унда Таиланд вакили Аэккауэе Кауманени муддатидан аввал мағлуб этганди. Шоҳжаҳон Эргашев проф боксда жами 21 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 19 та жангда рақибларини нокаут эвазига таслим қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон 1,5 йилдан буён Salita Promotions компанияси билан судлашмоқда. Промоутерлик компанияси 2020 йил сентябрида Шоҳжаҳон Эргашевни бошқа промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган жангдаги иштироки ортидан судга берганди. Суд жараёни эса ҳамон давом этаётганди. Аввалроқ спортчи компания билан ярашмоқчи эканини ёзганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди