12:17 / 25.01.2022
1 049

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинига легионерлар келиб қўшилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинига легионерлар келиб қўшилди
Фото: ЎФА матбуот хизмати
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги машғулот йиғинига легионерлар келиб қўшилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг ёзишича, 24 январдан ОФК календарига мувофиқ Осиёда терма жамоалар учун ФИФА кунлари бошланган. Шу сабабли, терма жамоа йиғинига легионер футболчилар келиб қўшилишни бошлаган. Хусусан, 25 январь куни Иброҳимхалил Йўлдошев («Нижний Новгород», Россия), Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Азиз Ғаниев («Шабаб ал-Аҳли», БАА), Жалолиддин Машарипов («Ан-Наср, Саудия Арабистони»), Шаҳбоз Умаров (БАТЭ, Беларусь) ва Элдор Шомуродов («Рома», Италия) миллий терма жамоа ихтиёрига етиб келган.

Аброр Исмоилов эса тиззасидан олган енгил жароҳати сабаб шифокорлар тавсиясига кўра муддатидан олдин терма жамоа йиғинини тарк этгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда, мазкур йиғин доирасида Сречко Катанец шогирдлари 23 январь куни БААнинг «Ал-Ваҳда» клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, 1 февраль куни Янги Зеландияга билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинига легионерлар келиб қўшилди