"Навбаҳор" ўз уйида "Турон" билан ўртоқлик ўйини ўтказди

"Навбаҳор" ўз уйида "Турон" билан ўртоқлик ўйини ўтказди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” бугун ўртоқлик ўйини ўтказди. Рақиб "Турон" жамоаси бўлди.

Учрашув Намангандаги “Марказий” стадионда ташкил этилди. Беллашувни 4 мингдан ортиқ мухлис бевосита стадиондан кузатди.

Ўйинда дастлаб мезбонлар ҳимоячиси Игорь Голбан ҳисобни очди. Яқиндагина таркибга қўшиб олинган Зоран Марушич 38-дақиқада орадаги фарқни яна биттага оширди.

Иккинчи бўлимда эса яйпанликлар вакили Сардор Абдураимов гол уриб, ҳисоб 2:1 бўлишини таъминлади.

Ўртоқлик ўйини

“Навбаҳор” – “Турон” 2:1
Голлар
: Игорь Голбан 16, Зоран Марушич 38 - Сардор Абдураимов 55.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар