Туркиялик собиқ ўйинчи Ҳоқон Шукурнинг футболдан кейинги фаолиятига назар ташлаймиз.
Катта ёшли кишилар 2002 йилги жаҳон чемпионатидаги Туркия терма жамоасини унутишмаган бўлса керак. Турклар ярим финалда Бразилияга ачинарли тарзда мағлубиятга учраб, кейинчалик турнирнинг бронза медалини қўлга киритганди. Ўша жамоанинг етакчиларидан бири ҳужумчи Ҳоқон Шукур эди. У ўз мамлакатида, шунингдек, "Блекберн" ва "Интер" сафида тўп тепди. Туркияда Хоқон ҳақиқий қаҳрамон эди, фаолиятини якунлаганидан кейин у сиёсатга қадам ташлади.
Аввалига ҳамма ишлар жойида эди, у ҳукмрон партияга қўшилди ва икки йил давомида Эрдўған билан яхши муносабатда эди. Аммо Шукур "Адолат" партиясини тарк этиб, сайловларда мустақил номзод сифатида иштирок этди. Туркияда давлат тўнтариши бошланганда Шукурни ҳам уларга шерикликда айблашди. Хоқон зудлик билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди, турк диёрида унга таҳдид қилишди.
"Менда ҳеч нарса қолмади, Эрдўған бор-будимдан маҳрум қилди: эркинлик ҳуқуқим, ишлаш ҳуқуқим ва сўз эркинлигимдан". Аммо Шукур турк халқининг душмани эмаслигини ва ўз ватанини севишини, лекин ҳукуматдан нафратланишини, чунки улар ҳалигача унинг муваффақиятсиз давлат тўнтаришида иштирок этганлиги тўғрисида далил топа олмаётганини айтади.
АҚШда Шукур дастлаб кафеда ишлаган, лекин у ерга юриш-туриши бошқача одамлар ташриф буюра бошлаган ва Хоқон ўз ишини ўзгартиришга мажбур бўлган. У икки йилдан бери UBER ҳайдовчиси бўлиб ишлайди ва бўш вақтида китоб савдоси билан шуғулланади. Тасаввур қилинг-а, таксига ўтирдингиз ва сизга жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳайдовчилик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди