787
Australian Open. Рафаэль Надаль 5,5 соат давом этган финалда Даниил Медведевни мағлуб этди
Теннис бўйича Australian Open мусобақасининг финали 30 январь, якшанба куни бўлиб ўтди. «Улкан тож» туркумига кирувчи турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида Рафаэль Надаль ва Даниил Медведев ўзаро тўқнаш келди.
Финал 5 соат-у 28 дақиқа давом этди. Дастлабки сетни россиялик спортчи осонлик билан ўз фойдасига ҳал қилди (6:2). Иккинчи сет тайбрекка қадар етиб борди ва унда ҳам Медведевга омад кулиб боқди (7:6).
Кейинги икки сетни испаниялик ракеткачи 6:4 ҳисоблари билан ўз томонига оғдирди. Ҳал қилувчи бешинчи сетда Надал 7:5 ҳисобида устун келди.
Шу тариқа Надал иккинчи марта ушбу мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Рафа 2009 йилда ҳам Australian Open’да ғолиб чиққанди. Бу Надал учун «Улкан тож» туркумидаги мусобақалар доирасидаги 21-соврин бўлди. Бу борада испан Рожер Федерер ва Новак Жоковични ортда қолдирди.
Маълумот учун, жаҳоннинг айни вақтдаги биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович мусобақа бошланиши арафасида вакцинация билан боғлиқ можаро сабаб Австралиядан депортация қилинганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади